Нигерия жануби-ғарбида автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Daily Post Nigeria нашри хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Ҳодиса мамлакат жануби-ғарбидаги Ондо штатида юз берди. Автомобиль хавфли йўл манёври сабабли йўловчи автобуси билан тўқнашиб кетди.
Ондо полиция департаменти вакили Феми Жозеф ҳодиса юз берганлигини тасдиқлади. Унинг сўзларига қараганда, қурбонлар сони ошиши мумкин.
Изоҳ (0)