Истеъмолчиларнинг ихчам корпусда катта дисплейга эга бўлиш ниятига эргашган ҳолда LG муҳандислари томонлар мутаносиблиги 18:9 га тенг 6-дюймли FullVision дисплейини LG V20 га нисбатан 8 миллиметрга калтароқ ва 3 миллиметрга ингичкароқ корпусга жойлади. Бурчаклари ҳар томонлама тобланган шишадан қилинган панеллар билан ҳимояланган LG V30+ ажойиб ташқи кўриниши ва фойдаланишда қулайлиги эътирофга сазовор бўлди. 158 грамм вазнга эга LG V30+ 6 дюймдан ортиқ дисплейга эга энг енгил смартфонлардан бири бўлди.
«LG V30+ смартфони фойдаланувчиларга ҳаётининг энг қимматли лаҳзаларини қайд этишга ёрдам бериш учун яратилди, — дейди LG Electronics Mobile Communications компанияси президенти Жуно Чо (Juno Cho). — Мавжуд функциялари ва тавсифи туфайли смартфон кўзни қувонтиради ва ёқимли тактиль ҳиссиёт бағишлайди. Ташқи кўринишига келсак, бу биз яратган энг чиройли смартфон бўлса керак».
LG смартфонлари мобил фотография соҳасида энг яхши деб тан олинган, ва LG V30+ бу анъанани давом эттиради. LG V30+ да смартфонларда илк бор тақдим этилаётган кўп инновациялар бор. Асосий камера f/1.6 апертурага эга линзалар билан жиҳозланган, кўпроқ рангларни илғаб, ҳар доимгидан ҳам ёрқинроқ суратлар яратиш имконини беради. Crystal Clear линзаси шишадан — фақат олд камераларда ишлатиладиган материалдан ясалган бўлиб, пластик линзаларга нисбатан аниқроқ ранг узатилишини ва тиниқ тасвирни таъминлайди.
Профессионалдай тасвирга олиш учун V30+ Cine Video режими билан бойитилган. 15 та стилизацияловчи фильтрга эга Cine Effect функцияси туфайли турли киножанрларда видео яратиш мумкин: романтик комедиядан замонавий блокбастерларгача. Point Zoom инновацион функцияси нафақат марказда, балки кадрнинг ҳар қаеридаги объектни яқинлаштириш мумкин. LG-Cine Log файл формати кенг динамик ва ранг палитрасини қайд этилишини таъминлаб, туширилган материални қайта ишлашда кўпроқ имкониятлар тақдим этади. Бунинг бари QHD+ OLED FullVision (2880 х 1440) дисплеи билан Google Daydream виртуал реаллик оламидаги саёҳат учун жавобнинг юқори тезлигини таъминлайди ва қолдиқ тасвирни минимал даражага туширади.
«Флешка» техника бозорининг Radius дўконида, шунингдек, LG’нинг Next СКМдаги бренд дўконида аниқ нархлар билан танишишингиз ва смартфонни харид қилишингиз мумкин. Ёки қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилишингиз мумкин: 143-00-03 (LGBrandshop) и 200-31-00 (Radius).
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)