Кобулда жангарилар гуруҳи 30 май, чоршанба куни Афғонистон ички ишлар вазирлиги биносига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Полиция вакилининг сўзларига қараганда, ҳужум қилган олти кишининг барчаси ҳалок бўлган. У жангарилар бинога бостириб киришга эриша олмаганлигини таъкидлади.
Дастлаб уч нафар худкуш ўзини портлатган, шундан сўнг уларнинг уч шериги ИИВ биносига киришга уриниб, отишма уюштирган. Афғон куч тузилмалари билан отишма оқибатида уларнинг барчаси йўқ қилинган.
Афғонистон ИИВ вакили бир нафар полициячи яраланганлигини маълум қилди.
Ҳозирча ҳеч бир радикал гуруҳ Кобулдаги ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олмади, бироқ одатда бу каби терактларни «Толибон» ҳаракати жангарилари уюштиради.
Изоҳ (0)