Gjode & Partnere Arkitekter архитектура бюроси Австралиянинг Перт шаҳри пляжи бир қисмини «кимсасиз орол»га айлантирди, деб ёзади TJournal.
Бунинг учун у ерда 72 метрли ярим айлана фанерали девор барпо этилди. Деворнинг ботиқ томони ойна қопламига эга.
Девор қум, океан, чайкалар ва дам олувчиларни акс эттириб, ташқи оламдан ажратилганлик ҳиссини ҳосил қилади.
Лойиҳа муаллифларининг сўзларига қараганда, ойналар пляж машҳур бўлган мафтункор шафақларни акс эттирадиган тарзда ўрнатилган.
Изоҳ (0)