АҚШ 11 июндан эътиборан Хитой фуқароларига виза бериш тартибига ўзгартиришлар киритади. Бу ҳақда Associated Press’га таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Янги қоидаларга асосан, АҚШ ҳукумати визалар муддатини чеклаб қўяди.
Хусусан, робототехника, авиасозлик ва илғор технологиялар соҳаларида таҳсил оладиган талабаларнинг визалари муддати бир йил этиб белгиланади.
Шунингдек, АҚШ савдо-сотиқ вазирлиги рўйхатидаги корхоналарда ишлайдиган Хитой фуқаролари виза учун бир нечта агентликлардан махсус рухсатнома олиши керак. Бунинг учун эса бир неча ойлар кетади.
Маълум бўлишича, ўзгартиришлар миллий хавфсизлик стратегияси доирасида қабул қилинган бўлиб, интеллектуал мулкнинг рақибларга ўтиб кетишининг олдини олишга қаратилган. Виза бериш тартиби билан боғлиқ жараёнларга ўзгартириш киритилмаган.
Изоҳ (0)