Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ўзбек халқининг ёзма меросига бағишланган, «Кўк турк ёзуви XXI асрда» номли тадбир ўтказилди. Тадбирда «Дарё» вакили қатнашди.
Университетнинг кўргазмалар залида қадимги туркий ёзувни ўзида акс эттирган буюмлар кўргазмаси ташкил этилди. Тадбирда университет ўқитувчилари, талабалар, ОАВ вакиллари ва бошқа ташкилотлардан меҳмонлар қатнашди.
Тадбир ташкилотчилари университетнинг қадимги туркий тил ўқитувчилари М. Раҳматов, М. Йўлдошев, Д. Маҳкамовалар бўлди. Уларнинг раҳбарлиги остида талабалар турли замонавий буюмларга эскилик бўёғини бериб, уларга қадимги туркий ёзув намуналарини туширди. Бу ишда турли буюмлар, жумладан, сопол идишлар, чўмичлар, ошхона буюмлари, канселярия моллари, футболкалардан фойдаланилди. Таъкидланишича, намойиш этилган барча буюмлар талабаларнинг фантазияси билан яратилган.
Изоҳ (0)