Бухоро вилоятида уч кун давом этган ХVII анъанавий «Ипак ва зираворлар» фестивалига 300 мингдан ортиқ киши ташриф буюрди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар берди.
Фестиваль тадбирларига ташриф буюрган хорижлик меҳмонлар сони 3,5 мингдан ошди.
Фестивальнинг ёпилиш маросими Бухоронинг Арк қўрғони олдидаги Регистон майдонида бўлиб ўтди. Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ўктам Барноев иштирок этди.
Шодмон Сулаймон сценарийси асосида режиссёр Рауф Авезов томонидан саҳналаштирилган концерт дастурида санъаткорлар Зулайхо Бойхонова, Алишер Турдиев (Файз), Ҳосила Раҳимова, Севинч Мўминова, Зиёда, ВИА «Шарқ» гуруҳи иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, 25 май, жума куни «Ипак ва зираворлар» фестивалининг бошлангани маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)