Афғонистон махсус топшириқли бўлинмасининг шарқий Нангархар вилоятидаги операцияси давомида хизматдаги маҳаллий полиция ва тинч аҳоли, жумладан, мамлакат парламенти юқори палатаси раисининг қариндошлари ҳалок бўлди. Бу ҳақда 29 май куни маҳаллий ҳокимият вакиллари маълум қилди, деб ёзади EADaily.
Фожиа 28 май куни кечқурун Чапархар туманида юз берди. Махсус операция иштирокчиларининг турар жойни ўққа тутиши сенаторнинг қариндошлари бўлган тўққиз кишининг ўлимига олиб келди.
Тирик қолганларнинг сўзларига қараганда, улар ИШИД жангариларининг ҳужумига учраганлигини тахмин қилган. Ҳалок бўлганлардан бири маҳаллий полиция командири бўлган. Бундан ташқари, яна саккиз киши жароҳат олган.
Ҳозирги пайтда ҳодиса юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)