Лондоннинг Стенстед аэропортида ўнлаб авиарейслар бекор қилинди ёки кечиктирилди. Бунга яшин уриши оқибатида самолётларнинг ёқилғи қуйиш тизимига зарар етганлиги сабаб бўлди. Бу ҳақда аэропорт баёнотида маълум қилинди, деб ёзади «РИА Новости».
Хабарда таъкидланишича, ҳозирда муҳандислар ёқилғи қуйиш тизимлари ишини қайта тиклаган, бироқ рейслар яна бироз вақт давомида бекор қилиниши ва кечиктирилиши мумкин.
Аэропорт йўловчиларга парвозлар ҳақидаги маълумотни авиакомпания сайтларида текширишни тавсия қилди.
Буюк Британияда 27 май, якшанбага ўтар кечаси кучли ёмғир билан кучли момақалдироқ ва яшин кузатилди. BBC Weather метеорологик хизмати тўрт соат давомида 15 мингтага яқин яшинни қайд этди.
Изоҳ (0)