Франциянинг Лион шаҳри яқинида 27 майга ўтар кечаси автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бундан ташқари, 11 киши жиддий жароҳат олди. Бу ҳақда BFMTV телеканали хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Шунингдек, яна 17 киши енгил жароҳат олганлиги маълум қилинмоқда.
Автобусда 30 нафар йўловчи — ўз спортчиларини қўллаб-қувватлаш учун келган Гар департаментининг регби жамоаси мухлислари бўлган. Йўловчиларнинг ярмидан кўпи, 18 нафари вояга етмаганлар эди.
Прокурор Алекс Перреннинг сўзларига қараганда, автобуснинг техник муаммолари бўлган. Ҳодиса жойида 140 нафар қутқарувчи, 60 жандарм ва учта тез ёрдам машинаси иш олиб борган.
Изоҳ (0)