Россия ва Хитой Су-57 ва J-20 янги авлод қирувчи самолётларини ишлаб чиқаришда турли ёндашувларни қўлламоқда. Бу ҳақда The National Interest нашри маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Россия ишланмаси биринчи босқич AL-41F1 двигатели билан жиҳозланганлигига қарамай, кўпроқ манёвр қила олиши билан фарқланиши таъкидланади.
Бундан ташқари, Хитой самолёти тезлик тавсифи бўйича ҳам Россия самолётидан ортда қолади. Нашр J-20 ни ишлаб чиқаришда Россиянинг «Салют» AL-31 FN двигатели қўлланилганлигини тахмин қилмоқда.
Ўз навбатида, J-20 Россия қирувчи самолётидан кўра кўпроқ яширина олиши билан фарқланади.
The National Interest’нинг қайд этишича, Россия ва Хитой қирувчи самолётлари дастлаб турли вазифаларни бажариш учун лойиҳалаштирилган. J-20 зарба бериш самолёти сифатида яратилган бўлса, Россия Су-57 самолёти Америка қирувчи самолётларини таъқиб этиш учун яратилган.
Изоҳ (0)