Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) 2018–2019-ўқув йилидан таълимнинг кредит тизимига ўтади. Бу ҳақда 22 май куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Сарвар Бобохўжаев ##MITCROADMAP2018 конференциясидаги чиқиши чоғида маълум қилди, деб хабар беради «Газета.uz».
Кредит — талабага қўйиладиган ўқув юки ҳажмини аниқлашнинг шартли бирлиги. У талаба томонидан ўқув ишларининг бажарилишига ажратилган соатлардан иборат. Таълимнинг бундай тизими Тошкент давлат юридик университетида жорий этилган.
Бунда талабалар айрим фанларни танлаш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, 18 ҳафталик ярим йилликдан 15-ҳафталигига ўтиш режалаштирилмоқда.
Тизимнинг жорий этилиши ТАТУга чет эл олийгоҳлари билан талаба, ўқитувчи ва тадқиқотчилар алмашиш имконини беради.
Талабалар ўқув жадвалини мустақил шакллантириш имконига эга бўлади, билимларни баҳолаш тизимининг шаффофлиги таъминланади.
Изоҳ (0)