«Менинг фикрим» порталида Шавкат Мирзиёевга «Ўзбекистон қаҳрамони» унвонини бериш бўйича жамоавий мурожаатга 10 мингдан ортиқ одам овоз берди.
Мавжуд тартибга кўра, энди мурожаатни Олий Мажлис кўриб чиқади.
Айни пайтда ташаббусни қўллаб-қувватлаганлар сони 10358 кишини ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ташаббус «Менинг фикрим» порталида 27 апрель куни «Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевни олий даражадаги мукофот — ‘Ўзбекистон Қаҳрамони’ унвони билан тақдирлаш ҳақида» жамоавий мурожаат жойлаштирилган эди. Унинг муаллифлари давлат раҳбарига Ўзбекистон Қаҳрамони унвонини бериш таклифи билан чиққан эди.
Изоҳ (0)