Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 25 май куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3—8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15—17 даража илиқ, кундузи 32—34 даража иссиқ бўлади, деб ёзмоқда ЎзА.
Ўзбекистон бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво кечаси 13—18 даража илиқ, кундузи 30—35 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси 15—20 даража илиқ, кундузи 30—35 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кечаси 15—20 даража илиқ, кундузи 32—37 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечаси 15—20 даража илиқ, кундузи 32—37 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси 13—18 даража илиқ, кундузи 27—32 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида кечаси 12—17, кундузи 22—27 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)