Америкалик ёзувчи Филипп Рот 22 май, сешанба куни АҚШда 85 ёшида вафот этди. Бу ҳақда The New York Times газетасига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Умрининг охирги йилларида Рот Нью-Йорк ва Коннектикут штатларида яшаган. Ёзувчининг ўлими ҳақидаги хабар унинг дўсти Жудит Турман томонидан тасдиқланган.
Рот 20 дан ортиқ роман яратган. Жумладан, «Тикувчи воқеаси», «Америкага қарши фитна», «Оддий одам» асарлари чет тилларига таржима қилинган.
Ёзувчи Халқаро букер мукофоти (The Booker International Prize) ва адабиёт соҳасидаги Франц Кафка мукофоти билан тақдирланган. Америка ҳақидаги асари учун Пулицер мукофотига сазовор бўлган.
Рот 1933 йили Нью-Жерси штатидаги Ньюаркда Галициядан АҚШга кўчиб келган муҳожирлар оиласида туғилган.
Изоҳ (0)