АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Twitter саҳифасида 2016 йили сайловолди штабида ишлаган ФҚБ (Федерал қидирув бюроси) хабарчиси Россия билан тил бириктириш бўйича ҳеч қандай далил топа олмагани ҳақида ёзди.
«Ҳаттоки штабимдаги жосус ҳам Россия билан тил бириктирганлигига исбот топа олмаган. Аслида ҳам ҳеч қандай тил бириктириш бўлмаган. ФҚБ хабарчиси фақат сиёсий мақсадларда жосуслик қилиш ва Ҳиллари Клинтон ғалаба қозонишига ёрдам бериш учун ишлаган», — деб ёзган Трамп.
Аввалроқ, Трамп ФҚБ унинг сайловолди штабини 2016 йили кузатгани исботланса, бу ҳолат мамлакат учун шармандалик бўлиши ҳақида маълум қилган.
22 май куни Оқ уйнинг расмий вакили Сара Сандерс АҚШ Адлия вазирлиги инспектори ФҚБнинг Трамп сайловолди штабига нисбатан амалга оширган ҳаракатларини ўрганиб чиқишини маълум қилган.
Изоҳ (0)