Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 20 нафар педагогига Тошкент шаҳри Сергели туманидан уй-жой берилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
– Ўн тўрт йилдан буён талабаларга дарс бериб келаман, – дейди университетнинг магистратура бўлими бошлиғи Элдор Шерманов. – Аммо узоқ йиллар давомида тўрт фарзандим билан ижарада яшадик. Қийинчиликлар бўлди. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан биз — педагогларга кенг имконият берилди. Уй-жойли бўлдик. Бундан буён ҳам ўз ишимда юксак натижаларга эришишга ҳаракат қиламан.
Университетда 12 та кафедрада 150 га яқин фан доктори ва PhD даражасига эга мутахассислар фаолият юритади. 1 200 дан зиёд талаба таҳсил олади.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил 23 декабрда университетга ташрифи чоғида педагогларни уй-жой билан таъминлаш ҳақида кўрсатма берган эди.
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2016 йил 13 май куни ташкил этилган.
Изоҳ (0)