Тўрткўл туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига шаҳарнинг Нукус кўчаси 31-уйда яшовчи фуқаро Эргаш Козубаев ёзма мурожаат этди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Аризада кўрсатилишича, унинг хонадонида 3–4 йилдан бери табиий газ йўқлиги сабабли хонадон табиий газ тармоғидан ажратиб қўйилган. Аммо тармоқдан ажратмасдан олдин барча ҳисоб-китобларни тўлиқ амалга оширган истеъмолчининг уйига 2018 йил 11 май куни тумангаз корхонаси ходимлари томонидан 257590 сўм қарздорлиги мавжудлиги айтилган.
Мазкур мурожаат туман жамияти томонидан ўрганиб чиқилди ва истеъмолчининг хонадонида табиий газдан ҳеч қандай қарздорилиги йўқлиги аниқланди.
Изоҳ (0)