Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесида Жанубий Кореянинг Evergreen Motors Group компанияси раиси Ким Чанг Кеон бошчилигидаги тадбиркорлар, таълим ва ижтимоий соҳа вакиллари делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлигига таяниб, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши матбуот хизмати хабар бермоқда.
— Ташрифимиз давомида бизнес-форум ўтказиш, Беруний тумани ҳудудида барпо этиладиган цемент заводи қурилишини бошлаш, келажакдаги ҳамкорлик бўйича меморандум имзолаш режалаштирилган, — дейди делегация раҳбари Ким Чанг Кеон. – Август ойида Жанубий Кореядан 200 кишидан иборат делегация, жумладан, 60 нафар соғлиқни сақлаш соҳаси ходими, 40 та тадбиркор ва 100 та туристнинг Қорақалпоғистонга ташрифи кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Evergreen Motors Group компания раиси Ким Чанг Кён бошчилигидаги бизнес-делегация вакиллари жорий йил 5—6 март кунлари Фарғона вилоятига ташриф буюрган.
Изоҳ (0)