«Уғом-Чотқол давлат биосфера разерватини ташкил этиш тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали маълум қилинди.
Қарорга мувофиқ:
- Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари ҳудудларида умумий майдони 42952,81 гектар бўлган Уғом-Чотқол давлат биосфера резервати ташкил этилди;
- биосфера резервати «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ юритувида бўлиши ҳамда унинг қўриқлаш ходимлари тегишли ҳуқуқлар ва имтиёзлар берилган ҳолда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича давлат инспекторларига тенглаштирилиши белгиланди.
Изоҳ (0)