Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича семинар уюштиради. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, 2018 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлар жисмоний шахсларнинг автотранспортларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиши мумкин.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ автотранспортларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича очиқ семинарга тадбиркорларни таклиф этмоқда. Семинар Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маъмурий биносининг мажлислар залида 18 май, жума куни ўтказилади.
Тафсилотлар билан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ сайтида танишиш мумкин.
Изоҳ (0)