Килауэа вулқонининг отилиши сабабли Гавайи оролларида тревоганинг энг юқори — қизил даражаси эълон қилинди. Бу ҳақда АҚШ геология хизмати (USGS) хабарига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Ҳозирда вулқон кулларидан иборат булутлар салкам 4 метр баландликка кўтарилган.
«Исталган вақтда вулқон яна портлаши мумкин. Куллар сабаб вулқондаги ёриқлар катталашмоқда», — дейилади геология хизматининг хабарида.
Гавайи ҳукумати Килауэа вулқонининг отилиши туфайли маҳаллий аҳолини эвакуация қилишга қарор қилган. Ҳудудда 10 минг аҳоли доимий яшаш жойидан кўчирилган. Ўнлаб хонадонлар лава остида қолган.
Эслатиб ўтамиз, Гавайи губернатори Дэвид Игэ Килауэа вулқонининг отилиши туфайли ҳудудни табиий офат зонаси деб эълон қилган.
Изоҳ (0)