11–12 май кунлари Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси Ўш шаҳрида Қирғизистоннинг жанубий ҳудудларида вақтинча ёки доимий яшаётган фуқаролар учун сайёр консуллик қабулини ўтказди. Бу ҳақда матбуот хизмати хабар бермоқда.
Сайёр қабул давомида Қирғизистоннинг Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятларидан келган 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси консуллик масалалари бўйича маслаҳат ва ёрдам олди. Ўзбекистонликлар сўраган асосий саволлар Қирғизистон ҳудудида туғилган болаларнинг фуқаролиги ва уларга Ўзбекистон ҳужжатларини олиш, Ўзбекистонга қайтиш сертификати, паспорт бериш ёки алмаштириш, оилавий аҳволи, фуқаролиги, судланмаганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни расмийлаштириш ва сўровга кўра бошқа ҳужжатларни олишга доир.
Шунингдек, Ўш вилояти ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари, ишлаш учун рухсатни расмийлаштириш масалалари бўйича маслаҳат беришни сўради.
Консуллик қабулини ташкил этишда элчихонага Қирғизистон ҳукуматининг Ўш вилоятидаги вакилли ваколатхонаси ва Ташқи ишлар вазирлигининг жанубдаги ваколатхонаси кўмак кўрсатди.
Изоҳ (0)