Gigu бренди остида фаолият юритадиган дизайнер Гулчеҳра Юнусова навбатдаги либослар тўпламини тақдим этди, деб ёзади MyDay.

Фото: MyDay

Рамадан номли либослар тўплами намойишидан аввал, томошабинлар эътиборига видеролик намойиш этилди. Унда 2010 йилда фаолиятини бошлаган Гулчеҳра Юнусованинг бугунгача эришган муваффақиятли онлари ҳамда иш жараёнлари акс этди. Тақдимотни Зайнаббегим Юнусова олиб борди.

Фото: MyDay

Асосан, аёллар либосларини яратувчи дизайнернинг бу галги тўпламидан эркаклар кийимлари ҳам ўрин олган. Илк намойиш ҳам айнан эркаклар учун яратилган яктаклар тақдимотидан бошланди. Дизайнер миллий яктаклар бичимига замонавий мода элементларини қўшган ҳолда янгича кўриниш яратган.

Фото: MyDay

Фото: MyDay

Фото: MyDay

Экранда акс этган муслима аёл образи ва унга монанд ёзилган «Ўзбек аёли» номли гўзал шеърдан сўнг, аёллар либоси намойишига навбат берилди.

«Либосларда асосан, шойи адрас, шифон ва виллур матоси ишлатилган. Ранглар бир-бирига уйғун ҳамда ёрқин. Ортиқча эътиборни тортмайди, либосларни кундалик турмушда ҳам, базмларда ҳам кийиш мумкин. Энг муҳими, либосларни тайёрлашда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган матолардан фойдаланилган», — дейилади хабарда.

Фото: MyDay

Фото: MyDay

Фото: MyDay

Тақдимотни хонанда Мадина Мумтоз ўзининг «Рамазон» номли янги таронаси билан якунлаб берди. Шундан сўнг, байрам дастурхони барчани ўз атрофига чорлади.

Тўпламни Рамадан деб номланишига сабаб - мазкур муборак ой арафасида тақдим этилаётганидир. Барчага байрам туҳфаси бўлишини истадик. Ундан 24 та аёллар, 9 та эркаклар ва битта қизалоқлар либоси ўрин эгаллаган. Ҳар гал либосларимда миллий матолардан фойдаланаман. Навбатдагисида ҳам миллийлигимизни сақлаб қолишга алоҳида урғу берганман».

Гулчеҳра Юнусова, Gigu бренди асосчиси

Фото: MyDay

Ҳар бир тақдимоти ўзига хос, бу галгиси ҳам менда катта таассурот қолдирди. Кутмагандим, жуда чиройли либослар яратган. Шунақа чиройли қилиб яратиб қўйганидан, ўзим ҳам шундай усулда кийинишни истаб қолдим. Бу эса Гулчеҳранинг ютуғи, деб ҳисоблайман».

Умидахон, хонанда

Фото: MyDay

Гулчеҳранинг тикаётган либосларида шарқоналик, араб йўналиши бор. Шу сабаб унинг ишлаш услуби бошқа дизайнерлардан фарқ қилади. Бугунги либослар ҳам жуда чиройли. Кундалик кийганда ҳам ноқулайлик келтириб чиқармайдиган бежирим либослар бўлган. Ижодларига улкан парвозлар тилайман. Улардан кутилмаган ва янада қизиқарли либослар тўпламини кутиб қоламиз.

Шаҳзода Муҳаммедова, дизайнер ва актриса

Фото: MyDay

Тақдимот маросимига Зарина Низомутдинова, Дилсўз, Шаҳзода Матчонова, Нилуфар Усмонова, Шаҳзода Муҳаммедова, Лола Ахмедова, Мадина Мумтоз, Халимахоним Ибрагимова, Умидахонлар ҳам ташриф буюрди.