12 май, шанба куни Бош вазир ўринбосари, Молия вазири Жамшид Қўчқоров ва Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) директорининг ўринбосари Тао Жанг бошчилигидаги делегация вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда республикадаги иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилишида ХВЖнинг ўрни масаласи муҳокама қилинди. Тао Жанг иқтисодий ислоҳотларнинг дастлабки босқичларини амалга оширишнинг мураккаблиги ҳақида гапирди. Ислоҳотларнинг босқичма-босқич амалга оширилиши, шу билан бирга, узоқ муддатга қолдирилмаслиги лозимлиги таъкидланди.
ХВЖ экспертлари валюта бозорини эркинлаштириш, пул сиёсатини такомиллаштириш ҳамда банк фаолиятини тартибга солиш каби йўналишларда Ўзбекистонга кўмак бериб келмоқда.
ХВЖ директори ўринбосари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг Марказий Осиёда ҳам стратегик аҳамиятига эга эканлигига алоҳида урғу берди.
Изоҳ (0)