«Давлат активларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали маълум қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2018–2020 йилларда устав фондида давлат улуши устувор бўлган давлат корхоналари ва бошқа юридик шахсларни трансформация қилиш дастури амалга оширилади.
Дастур «Ўзбекнефтгаз», «Ўзкимёсаноат», «Ўзбекэнерго», «Ўзбекгидроэнерго», «Олмалиқ кон-металлургия комбинати», «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятлари, «Ўзбектелеком» АК, «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ва АТ Халқ банкига амал қилади.
Дастур давомида Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш марказининг давлат компанияларига нисбатан вазифа, функция ва ҳуқуқлари Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига ўтказилади.
Изоҳ (0)