Буюк Британияда Британия кино ва телевизион санъати мукофотини топшириш бўйича 71-маросим бўлиб ўтди. Ҳайъат мамлакатнинг энг яхши драматик сериали сифатида Киллиан Мёрфи иштирокидаги «Ўткир соябонлар» фильмини тан олди. Бу ҳақда мукофот сайтида маълум қилинган.

Фото: Gold Derby

Сериал 1920 йилларда Англияга келиб жойлашган Бирмингемдаги лўлилар тўдалари ҳақида ҳикоя қилади. Сериал реал воқеаларга асосланган. Унинг яратувчилари тўртта мавсумни тақдим этган, бешинчи мавсумнинг тақдимоти 2019 йилга режалаштирилган.

«Энг яхши хорижий сериал» номинациясида Элизабет Мосс иштирокидаги «Хизматкор ҳикояси» фильми ғолиб бўлган. У Маргарет Этвуднинг шу номли асарига асосланган ва жаҳон инқирози оқибатида АҚШ ҳудудида пайдо бўлган антиутопик тоталитар давлатдаги аёлнинг тақдири ҳақида ҳикоя қилади.