Тошкентда Чингиз Айтматовга «Ўзбекистон халқ ёзувчиси» унвонини беришни таклиф қилишди, деб ёзади «Kabar».

Фото: «Kabar»

Бундай таклифни таниқли ўзбек адабиётшуноси, «Манас» эпосини тадқиқ қилиш бўйича мутахассис ва эпоснинг ўзбек тилига таржимони, филология фанлари номзоди, «Ўзбекистон — Қирғизистон» дўстлик жамияти ижрочи директори Зуҳриддин Исомиддинов Чингиз Айтматовнинг 90 йиллигига бағишлаб Тошкентда ўтказилган ижодий кечада киритди.

«Чингиз Айтматовнинг инсоният маънавий маданияти ривожига, ўзбек бадиий адабиётига, шунингдек, дунё халқлари, шу жумладан, ўзбек ва қирғиз халқлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссасини ҳисобга олиб, буюк ёзувчи Чингиз Айтматовга «Ўзбекистон халқ ёзувчиси» унвонини бериш адолатли бўлар эди», — деди у.