Жанубий Корея Республикасига меҳнат шартномаси асосида ишга кетувчи фуқароларни онлайн рўйхатдан ўтказишнинг 2-босқичи давом этмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг матбуот хизмати хабар берди.
9–16 май кунлари Жанубий Кореяга меҳнат шартномаси асосида ишга кетувчи фуқароларни онлайн рўйхатдан ўтказишнинг 2-босқичи бўлиб ўтмоқда.
9–10 май кунлари номзодлар онлайн тарзда маълумотларни юклаш вақтида интернет боғлиқ муаммоларга дуч келганини маълум қилган. Мурожаатларга асосан, агентликнинг вилоятлардаги минтақавий бюроларига ҳужжатларни электрон тарзда (диск ёки флеш картада) топшириш мумкинлиги эълон қилинди.
Ҳужжатлар 11–14 май кунлари соат 09:00 дан 20:00 гача қабул қилинади.
Зарур ҳужжатлар:
- Паспорт нусхасининг сканер варианти (ҳажми 100 кб.дан ошмаслиги шарт) ;
- 3,5 х 4,5 ҳажмдаги фото сурат нусхасининг сканер варианти (ҳажми 15 кб.дан ошмаслиги шарт);
- Фамилия, исм,шарифи;
- Туғилган йили, ойи, куни;
- Паспорт серияси ва рақами;
- Телефон рақами;
- Яшаш манзили.
Изоҳ (0)