Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган ҳарбий қисмда «Хотира боғи» очилди. Бу ҳақда, Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига асосланиб, ЎзА хабар берди.
Шу муносабат билан ташкил этилган байрам тадбирида давлат ва жамоат ташкилотлари, Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги вакиллари, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари, ўқувчи-ёшлар иштирок этди.
Тошкент ҳарбий округи қўмондони генерал-майор Баҳодир Қурбонов Ватан ҳимояси йўлида ўз ҳаётини қурбон қилган ҳарбий хизматчилар хотирасини абадийлаштириш муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Бугунги кунда халқнинг бундай жасур ўғлонлари таҳсил олган кўплаб мактабларда хотира бурчаклари ташкил этилиб, қаҳрамонларнинг оила аъзолари ва хизматдошлари иштирокида учрашувлар ўтказилмоқда.
Ёдгорлик пойи гулларга бурканди. Ҳарбий оркестрнинг мусиқаси янгради. Таълим муассасалари ўқувчилари ижросида ватанпарварлик руҳи билан йўғрилган шеър ва кўшиқлар янгради.
Изоҳ (0)