Голливуд актрисаси Марго Робби таниқли кинорежиссёр Квентин Тарантинонинг янги фильмида роль ижро этади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Бир куни Голливудда» номли картина сюжети реал воқеаларга асосланган. У маньяк Чарльз Мэнсон томонидан режиссёр Роман Поланскининг хотини ўлдирилишига бағишланади. Поланскининг рафиқаси ролини Робби ижро этади.
Поланскининг рафиқаси Шерон Тэйт манякнинг тарафдорлари томонидан ўлдирилганида ҳомиладорликнинг охирги ойларида эди.
Фильмда, шунингдек, Леонардо Ди Каприо, Бред Питт, Курт Рассел, Тим Рот, Майл Мэдсен ва Берт Рейнольдслар роль ижро этади.
Изоҳ (0)