АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан учрашув вақти ва жойини ҳал қилди. Бу ҳақда Оқ Уй раҳбари ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
«Ким Чен Ин билан узоқ кутилган учрашувим 12 июнь куни Сингапурда бўлиб ўтади. Биз иккимиз уни бутун дунёда тинчлик ўрнатилиши учун самарали ўтказишга ҳаракат қиламиз!», — деди у.
Трамп учрашув жойи ва вақти аниқ бўлганини 4 май куни ёзган эди. Аммо унда Оқ Уй раҳбари бу борада аниқ маълумот келтирмаган эди.
Изоҳ (0)