Apple компанияси смартфондаги маълумотларга киришни мураккаблаштирувчи функция қўшди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

iOS 11.4 нинг кодида USB орқали киришни чеклаш режими аниқланди. Янги киритилган функция агар телефон бир ҳафта давомида блокланган қолса, USB маълумотларни ўчиради.

Қоидага кўра, агар полиция ёки махсус хизматлар гумонланувчининг смартфонини оча олмаса, у экспертлар келгунига қадар блокланган ҳолда қолади. Бироқ энди USB орқали киришни чеклаш режими телефоннинг узоқ вақт давом этган блокировкасидан кейин фойдаланувчининг шахсий маълумотларини олишга имкон бермайди.

Таъкидланишича, бундай чеклов смартфон эгасига ҳеч қандай халақит бермайди, у паролни киритиб смартфонни очгач, қурилманинг ихтиёрий имкониятидан фойдаланиши мумкин.