Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалида Россия соғлиқни сақлаш вазирлигининг Н.Блохин номидаги миллий онкология тиббий тадқиқот маркази мутахассислари иштирокида конференция ўтказилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сайти хабар берди.
Анжуманда онкологик хасталикларнинг олдини олиш, касалликни эрта аниқлаш ва даволашда қўлланилаётган тиббий усуллар ҳақида сўз юритилди. Ушбу йўналиш бўйича республикада 2017–2021 йилларга мўлжалланган дастур асосида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Н.Блохин номидаги миллий онкология маркази шифокорлари, онкологик морфология ва кимётерапия бўйича мутахассислар Ю.Вахабова ҳамда В.Мочальникова самарқандлик ҳамкасблари билан бирга беморларни даволаш амалиётида қатнашмоқда.
Изоҳ (0)