Сиёсий кескинлик ўсиб борса, бу Европа ва Россия ўртасидаги қуролли тўқнашувни келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда «Германия учун алтернатива» партиясидан Бундестагга депутат Марк Йонген маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
У Москва ва Европа Иттифоқининг 10—15 йилдан кейинги муносабатлари ҳақидаги саволга жавоб қайтара туриб, бир нечта эҳтимолий сценарийлар мавжудлиги, бироқ «энг ёмон ҳолатда» ҳарбий қарама-қаршилик юзага келиши мумкинлигини маълум қилди.
«Бир нечта сценарий мавжуд, ҳозир энг эҳтимоли юқорисини аниқ қилиб айта олмайман. Кескинлик ҳозиргидек ошиб борса, энг ёмон ҳолатда бизни ‘воситачи’ орқали ҳарбий қарама-қаршилик кутмоқда. Калит сўз ‘Украина’», — деди у.
Аввалроқ Германия дипломатик бойкот Россиянинг охирги йиллардаги сиёсатига жавоб эканлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)