Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмлардан бирида мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган 22 нафар Ватан ҳимоячиси хотирасига бағишланган Хотира хиёбони очилди. Бу ҳақда «Дарё»га Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Унда Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони генерал-майор Баҳодир Қурбонов, ҳарбий хизматчилар, кенг жамоатчилик вакиллари, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари, яқинлари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этди.
Сўзга чиққанлар юрт тинчлиги ва келажаги учун жон фидо қилганларнинг ёди ҳамиша қалбларда эканини, уларнинг жасорати эса ўсиб келаётган ёш авлодда ватанпарварлик туйғуларининг камол топишида муҳим роль ўйнашини таъкидлади.
Тадбир сўнгида йиғилганлар ёдгорлик монументи пойига гуллар қўйди.
Изоҳ (0)