Марказий ҳарбий округ хизматчилари Жиззах вилояти Бахмал тумани Зартепа қишлоғида истиқомат қилувчи 92 ёшли уруш қатнашчиси Ҳожибобо Ашурматовнинг хонадонида бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ҳожибобо ота-онаси – Турота ва Тошбувиларнинг ягона фарзанди бўлган. Уруш йилларида миришкорлик билан шуғулланган. 16 яшарлигида ёшига 2 йил қўшиб, фронтга жўнаб кетган. Урушда қаҳрамонлик кўрсатиб, Берлингача борган. 19 фарзанднинг отаси. Кенжа қизи Муҳайё Туротова 22 ёшда.
Ҳожибобо урушдан қайтгач, аввал чўпонлик билан шуғулланган, сўнгра масжидда имомлик қилган. 1999 йилда Ҳаж зиёратини амалга оширган.
Офицерлар Ҳожибобо Ашурматовга Президент совғаларини топширди.
Изоҳ (0)