6 май куни Чорвоқ сув омбори яқинида варраклар фестивали бўлиб ўтди, деб хабар беради «MyTashkent.uz».
Таъкидланишича, ушбу фестивалда иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига ташриф буюрган фуқароларнинг сони 500 нафарга яқинлашган.
«Одамлар варракларни бир неча минг йиллардан буён учириб келади. Фестивальни ўтказишимизга Токиода варракларга бағишланган музейнинг очилгани туртки бўлди. 5 май куни Японияда ушбу байрам катта тантана билан нишонланади. У ердаги варракларнинг ўлчами жуда катта ва мураккаб. Фестивальни ўтказишдан мақсад одамларга мароқли ҳордиқ улашиш», — дейди фестивалнинг асосий ташкилотчиларидан бири Саодат Муратхўжаева.
Изоҳ (0)