Финляндия фуқароси кўллардан бирининг шакли АҚШ президенти Дональд Трампнинг ён томондан кўринишига ўхшашлигини аниқлади. Бу ҳақда Yle нашри хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Маҳаллий фуқаро Антти Каллио Каяани шаҳри яқинидаги ҳудуд харитасини ўргана туриб, таниш қиёфага дуч келди. Унинг сўзларига қараганда, дастлаб Каллио Вимпелинлампи кўлида ноодатий ҳеч нарсани топмаган, бироқ сунъий йўлдош хариталарига қараганда ўхшашликни пайқаган.
Эркак бу кашфиёти ҳақида ижтимоий тармоқларда маълум қилди. Фойдаланувчиларнинг аксарияти кўлнинг ташқи кўриниши Америка президентининг ён томондан кўринишига ўхшашлиги ҳақидаги фикрга қўшилди.
Изоҳ (0)