Кеча, 4 май санасида футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 10-тур баҳсларига старт берилди.
«Бунёдкор» ўз уйида «Насаф»ни мағлуб этган бўлса, «Локомотив» Фарғонада «Нефтчи» устидан йирик ҳисобда ғалабага эришди.
Бугун, 5 май санасида 10-тур доирасида яна икки учрашув бўлиб ўтиши белгиланган эди. Иккала ўйин ҳам якунига етди.
Олмалиқда АГМК жамоаси Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубини қабул қилиб, голсиз дурангга рози бўлди.
Кун тақвимидан ўрин олган иккинчи ўйин ҳозиргина Навоийда якунланди. «Қизилқум» ҳамда Бекободнинг «Металлург» жамоалари ўртасидаги ўйинда меҳмонларнинг қўли баланд келди. Меҳмонларнинг иккита бўлимда биттадан урган голига, «Қизилқум» тўпурари Элгужа Григалашвили 65-дақиқага келибгина жавоб қайтара олди, холос.
10-тур эртага якунланади.
Pepsi Суперлига
10-тур беллашувлари
5 май, шанба
АГМК — «Сўғдиёна» 0:0
АГМК: Павел Матяш, Хуршидбек Мухторов, Музаффар Музаффаров (Зафар Полвонов, 74), Шохназар Норбеков, Лутфулла Тўраев, Владимир Бубанья, Қаҳрамон Баҳодиров, Владислав Касминин, Ёван Жокич, Жавлон Гусейнов (Камолиддин Мурзоев, 85), Вадим Чемиртан«Сўғдиёна»: Дилшод Ҳамроев, Сардор Қулматов, Азамат Исроилов, Элёр Орифов, Дилмурод Каримов (Иқбол Маликжонов, 82), Дониёр Ҳасанов, Сардор Азимов (Саҳоб Рашидов, 90+3), Шохруз Норхонов, Тоҳиржон Шамсиддинов, Иззатилла Абдуллаев (Ойбек Нурматов, 65), Руслан Мелзиддинов
Огоҳлантиришлар: Иззатилла Абдуллаев 54, Хуршидбек Мухторов 58, Шоҳруз Норхонов 62, Владислав Касминин 62, Сардор Азимов 67, Музаффар Музаффаров 70, Тоҳиржон Шамсиддинов 71.
«Қизилқум» — «Металлург» 1:2
Голлар: 0:1 — 21 Зоҳид Абдуллаев. 0:2 — 50 Шаҳзод Шайманов. 1:2 — 65 Элгужа Григалашвили.«Қизилқум»: Евгений Черемисин, Эркин Бойдуллаев, Гиорги Квесиешвили, Алишер Саноев, Дониёр Усмонов (Самандар Шодмонов, 39), Файзулла Қамбаров, Артур Геворкян, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвили, Неманья Йованович
«Металлург»: Жавоҳир Илёсов, Аббос Отахонов, Шаҳзод Шайманов, Забиҳилло Ўринбоев, Ислом Исоқжонов (Муҳаммад Исаев, 51), Зоҳид Абдуллаев, Жасур Ҳасанов, Шерзод Файзиев, Акбар Исматуллаев, Аброр Хусинов, Павел Смоляченко
Огоҳлантиришлар: Гиорги Квесиешвили 59, Элгужа Григалашвили 61, Шаҳзод Шайманов 68, Жавоҳир Илёсов 90+1.
6 май, якшанба