2018 йилнинг 2 майида «Ангрен» МИЗ дирекцияси томонидан Сингапурнинг Xin Zhong Yuan Ceramics Co.Ltd. компаниясига сирланган сопол плиткаларни ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани амалга ошириш учун «Ангрен» МИЗ иштирокчиси гувоҳномаси топширилди. Бу ҳақда «Ангрен» МИЗ матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Лойиҳа инвестори Сингапурнинг Guangdong Qiaozi Building Materials Investment Holding PTE Ltd. компанияси бўлиб, тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми 70,0 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 36,0 миллион квадрат метрдир.
Лойиҳа амалга оширилиши натижасида Оҳангарон шаҳри ва тумани аҳолиси учун 1 100 та янги иш ўрни яратилади. Корхонани 2019 йилнинг учинчи чорагида ишга тушириш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)