Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан Фарғона вилоятида яшовчи уруш қатнашчиларига электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви истеъмоли учун 300 минг сўмлик тўловларни амалга ошириш имконини берадиган гувоҳномалар топширилди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси хабар берди.
Фарғона шаҳрида яшовчи уруш қатнашчиси Наримон Эркинов ва Ленинград қамали даврида меҳнат қилган Лариса Шариповага коммунал хизматлар тўловини амалга ошириш учун сертификат ва совғалар топширилди. Гувоҳномалар Мажбурий ижро бюросининг ҳудудлардаги бўлимларига тақдим этилиши билан тегишли тўлов дарҳол амалга оширилади.
Изоҳ (0)