Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2012 йилдан 2017 йилга қадар Россия фуқаролигини олган хорижликлар сони деярли уч баробарга (95 737 тадан 257 822 тагача) ортди, деб хабар беради Sputnik.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

2017 йилда Россия паспорти 85 119 нафар украиналикка тақдим этилган. 2012 йилдаги кўрсаткичлар билан солиштирганда, бу етти баробарга кўп демакдир.

Ўтган йил натижаларига кўра, иккинчи ўринни қозоғистонликлар эгаллади (уларнинг сони 40 718 кишига тенг). Беш йил давомида уларнинг сони уч баробарга ортган (2012 йилда 14 585 нафар қозоғистонликка Россия фуқаролиги берилган).

Россия фуқаролиги энг кўп тақдим этилган хориж мамлакатлари рўйхатидан Арманистон (2017 йилда—25 144 киши, 2012 йилда—13 176 киши) ва Ўзбекистон (2017 йилда—23 334 киши, 2012 йилда—13 409 киши) ҳам ўрин олган.

Чет элликлар учун Россия фуқаролигини олишнинг умумий ёки соддалаштирилган тартиби мавжуд. Бунда биринчи ҳолатда уч йилга вақтинчалик яшаш учун рухсатномани тақдим этиш кўзда тутилган. Шундан сўнг фуқаро беш йил муддатга бериладиган яшаш ҳуқуқи учун рухсатномани сўраши мумкин, уни олганидан кейингина Россия паспортига ариза бериш ҳуқуқига эга бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?