Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 4 май куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3–8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13–15, кундузи 27–29 даража илиқ бўлади. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13–18 даража илиқ, кундузи 27–32 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13–18 даража илиқ, кундузи 26–31 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13–18 даража илиқ, кундузи 25–30 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 14–19 даража илиқ, кундузи 28–31 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5–10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10–15, кундузи 24–29 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5–10, кундузи 15–20 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)