Балтиморлик (Мэриленд) Жеймс Оуэнс содир этмаган жинояти учун умрининг 21 йилини қамоқхонада ўтказди. Энди у бу мудҳиш хато учун кўп миллионлик товон пули олиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди, деб ёзади ForumDaily.
Ҳозир 57 ёшда бўлган Жеймс Оуэнс ўн йил аввал ДНК тести унинг айбсизлигини исботлагандан сўнг қамоқхонадан озод этилган эди. У ва яна бир эркак 1987 йилда 24 ёшли Коллин Уильярнинг номусига тегиш ва ўлдиришда айбдор деб топилган эди.
Оуэнс умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди, 21 йиллик жазони ўтагандан сўнг унинг айбсизлиги аниқланиб, озодликка чиқарилган.
Энди Балтимор расмийлари ноқонуний ҳукм учун унга тўққиз миллион доллар тўлаши мумкин.
Изоҳ (0)