АҚШ иттифоқчилари билан биргаликда Сурияда ИШИДнинг сўнгги таянчларини озод этиш бўйича операцияни бошламоқда. Бу ҳақда Давлат департаменти расмий вакили Ҳизер Науэрт хабар берди, деб ёзади «Газета.ru».
«Кураш оғир кечади, бироқ ҳамкорларимиз билан биргаликда ғалаба қозонамиз... ИШИДнинг Сурия ҳудудини назорат қилаётган ва кишиларни қўрқувга солаётган кунлари якунига етмоқда», — дейилади хабарда.
Коалиция, шунингдек, Туркия, Исроил, Иордания, Ироқ ва Ливан чегараларини жангарилардан ҳимоя қилишни режалаштираётганлиги таъкидланади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)