Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва Туркия Энергия ва табиий ресурслар вазирлиги минерал ресурсларни ўрганиш ва тадқиқ қилиш Бош бошқармаси «Хуроб» ва «Айдим-Жетимтоу» олтин майдонлари, шунингдек, Саритоу конининг геологик жиҳатдан ўрганишни келишиб олди, деб хабар беради «Газета.uz».

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Маълумотларга кўра, бу борадаги битим 30 апрель, душанба куни Ўзбекистон ва Туркия президентларининг музокаралари доирасида имзоланган.

Таъкидланишича, геологик тадқиқот ишлари жорий йилданоқ бошланади. «Хуроб» (Жиззах вилояти) ва Айдим-Жетимтау (Навоий вилояти) олтин конларининг захиралари ҳали ўрганилмаган. Саритоу конидаги вольфрам захираси миқдори 740 минг тоннага, молибден — 24 минг тоннага, олтин эса 75,2 тоннага баҳоланган.

Учта объектни тадқиқ этиш учун уч йил давомида 5 миллион доллар сарфланади. Инвестициялар Туркия томонидан геология қидирув ишларининг натижалари асосида амалга оширилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 20 трлн сўм кредит ажратилади
Маҳаллий
Ўзбекистонда энергетика тизимида қайта тикланувчи энергия салоҳиятига таянилади
Маҳаллий
Абдуқодир Мўминов товламачилик ва фирибгарликда айбланмоқда