АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан эҳтимолий учрашув жойини маълум қилди. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
«Учрашувимиз учун кўп жойлар кўриб чиқилмоқда, бироқ Шимолий ва Жанубий Корея чегарасидаги ‘Тинчлик уйи’ учинчи мамлакатга қараганда муҳим ва ишончлироқ жой бўлмайдими?», — дейилади хабарда.
Бу уй мамлакатлар ўртасидаги қуролсизлантирилган зонада Пханмунжом қишлоғида жойлашган.
Аввалроқ Трамп Шимолий Кореяга қарши қатъий позицияни эгаллаш ва уни ядро қуролидан тўлиқ воз кечишга мажбур қилиш ниятида эканлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)