АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат «дунё полициячиси» бўлиш учун ортиқ катта пул сарфламаслигини маълум қилди. Бу ҳақда у Нигерия президенти Муҳаммад Бухорий билан қўшма матбуот конференциясида маълум қилди, деб ёзади ForumDaily.
«Дунё полициячиси бўлишни борган сари камроқ истамоқдамиз. Биз ўн йилликлар давомида дунёда тартибни сақлаш учун катта пулларни сарфладик ва бу бизнинг устувор вазифамиз бўлмаслиги зарур. Биз ўзимизда тартиб ўрнатишни истаймиз, мамлакатимизни қайта тиклаш ниятидамиз», — деди Трамп.
У АҚШ ўн йилликлар давомида дунёда тартибни сақлаш учун ишониш қийин бўлган миқдордаги пулларни сарфлаганлигини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)