Фарғона вилояти Фарғона туманида уй-жойга муҳтож, эҳтиёжманд оилаларга янги бунёд этилган уй-жойлар тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ногиронлиги бўлган 12 нафар фуқарога Фарғона туманининг Миндонобод массивида қад ростлаган кўп қаватли уй-жойдан янги уйларнинг бошланғич бадали давлат томонидан тўлиқ тўланган ҳолда имтиёзли банк кредити асосида берилди.
Янгиланган намунавий лойиҳа асосида қад ростлаган учта 3 қаватли, ҳар бири 48 хонадонли уйларнинг биринчи қавати тўлиқ ногиронлиги бўлган шахсларга, иккинчи ва учинчи қаватлари эса эҳтиёжманд оилаларга ажратилиши белгиланган. «Имкон қурилиш», «Саодат» масъулияти чекланган жамиятлари томонидан бунёд этилган ушбу кўп қаватли уйларда барча замонавий шароитлар яратилган. Белгиланган режага кўра, яқин вақт ичида кўп қаватли уйлар атрофида мактаб, мактабгача таълим муассасаси, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуаси, саломатлик маркази қурилиши кўзда тутилган.
Шу куни Фарғона ва Қувасой шаҳри ҳамда Фарғона туманидаги оилаларга янги уйларнинг рамзий калитлари тантанали равишда топширилди.
Изоҳ (0)